«Мен аллақачон унутдим». Салиба Чемпионлар лигаси финалидаги мағлубият ҳақида
Франция терма жамоаси ҳимоячиси Вильям Салиба «Арсенал» сафида 2025/2026 йилги Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ»дан учралган мағлубиятни қандай бошдан кечирганини айтиб берди.
Футболчи тезда бошқа нарсага ўтиб кетишга бошланаётган жаҳон чемпионати ёрдам берганини тан олди.
«Мен аллақачон унутдим, умид қиламанки, келаси йили янада кучлироқ бўлиб қайтамиз. ПСЖдан беш нафар йигит билан баъзан дастурхон атрофида суҳбатлашамиз, бир-биримизни ҳазиллашиб чимдилаймиз — ҳаммаси яхшиликча.
Бироз осонроқ бўлди, чунки ундан кейин дарҳол бошланган жаҳон чемпионатига тезда ўтиш керак эди. Гарчи дастлабки уч-тўрт кун қийин бўлган бўлса-да. Янги мавсум бошланганда, биз тайёр бўламиз», — дея Салибанинг сўзларини келтиради Le Parisien.
2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар лигаси финалида «Арсенал» асосий вақтдаги 1:1 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида (4:3) «ПСЖ»га имкониятни бой берди.