Мбаппе «Реал» сафида Ла Лигадаги 60-голини урди
Шунингдек, Мбаппенинг «Реал» сафидаги умумий голлари сони ҳам 90 тага етди.
ФОТО: Getty images
Килиан Мбаппе «Реал» сафида Ла Лигадаги 60-голини киритиб, навбатдаги муҳим натижани қайд этди. У “Малага” дарвозасини ишғол қилди.
Франциялик ҳужумчи ушбу маррага “Реал”нинг 2026/27 йилги мавсумининг дастлабки учта учрашувида эришди. У мавсумни жуда юқори даражада бошлаб, жамоасининг ҳужумдаги асосий кучига айланмоқда.
Мбаппе мавсумдаги энг ёрқин ўйинларидан бирини «Реал Сосьедад»га қарши учрашувда ўтказди. Мадридликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган баҳсда француз форварди хет-трик қайд этди. У 40-, 60- ва 80-дақиқаларда гол урди.
Шунингдек, Мбаппенинг «Реал» сафидаги умумий голлари сони ҳам 90 тага етди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист