Мбаппе Франция миллий терма жамоасининг машғулотларида қатнашмади
Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар бермоқда.
ФОТО: Getty images
“Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция миллий терма жамоасининг машғулотларида иштирок этмади. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, футболчи Испания Ла Лигаси доирасидаги “Вильярреал”га қарши (3:1) ўйинда олган жароҳати сабаб ўтказиб юборган.
Ҳозирда Франция миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи ўйинларига тайёргарликни бошлаган.
“Учранглилар” 10 октябрь куни Озарбайжонга қарши ўйнайди. 13 октябрь санасида Исландия меҳмони бўлади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист