Мбаппе – ЕЧЛда ҳафта футболчиси
У "Олимпиакос" дарвозасига 4 та гол урди.
ФОТО: Getty images
Европа Чемпионлар лигаси 5-турининг энг яхши футболчиси аниқланди.
Унга кўра, “Реал” форварди Килиан Мбаппе ҳафта қаҳрамонига айланди.
Килиан Мбаппе “Реал Мадрид”нинг “Олимпиакос” устидан 4:3 ҳисобидаги оғир ғалабасида 4 та гол киритиб, жорий мавсум тўпурарлар пойгасида етакчиликни қўлга олди. Унинг ҳисобида 5-турдан сўнг 9 гол мавжуд..
У сўровномада Витиня (“ПСЖ”), Пьер-Эмерик Обамеянг (“Марсель”) ва Серҳу Гирасси (“Боруссия Дортмунд”) каби ўйинчиларни ортда қолдирди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист