Мавсум – 2025 якунлари: “Навбахор”нинг ўз майдони ва сафарда қайд этган натижалари
"Навбахор”нинг якунланган мавсумда қайд этган статистик натижалари билан таништиришда давом этамиз.
Ўзингизга маълум, жамоамиз ортида қолган мавсумда 30 та ўйин ўтказиб, мазкур учрашувларда 10 та ғалаба, 10 та дуранг ва 10 та мағлубиятни қайд этган ҳолда, рақиблар дарвозасига 41 та гол урган ҳолда, ўз дарвозасидан 37 та тўп ўтказиб юбoрди.
“Навбахор” мавсум – 2025 да жами 40 очко тўплаб, 7-ўринни қўлга киритди.
Хўш, вакилларимиз Наманган ва сафардаги учрашувларда қандай натижаларни қайд этишди?
Жамоамиз якунланган мавсумда ўз майдонида бўлиб ўтган 15 та беллашувдан 7 тасида ғалаба қозониб, 6 та ўйинда дурангга эришиб, 2 та баҳсда имкониятни бой берди (ушбу мағлубиятлар мамлакат чемпионлигини қўлга киритган “Нефтчи” ҳамда якунланган мавсумда 5-ўринни эгаллаган “Бунёдкор” жамоаларига қарши ўтказилган учрашувларда қайд этилганлигини ҳам айтиш жоиз). Намангандаги ўйинларда жамоамиз рақиблар дарвозасига 23 та гол урган ҳолда, ўз дарвозасидан 7 та тўп олиб чиқди ва 27 очко тўплади.
“Лочинлар” сафардаги 15 та учрашувнинг 3 тасида зафар қучиб, 4 та дуранг ҳамда 8 та мағлубиятни қайд этган ҳолда, рақиблар дарвозасига 18 та гол урган ҳолда, ўз дарвозасидан 30 та тўп олиб чиқишди ва 13 очко жамғаришди.
Юқоридаги маълумотдан кўриниб турибдики, жамоамиз сафардагига нисбатан, Намангандаги ўйинларда яхшироқ натижа қайд этган.
Келаси мавсумда ҳам “лочинлар”га омад ёр бўлиб, Суперлига ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларида ижобий натижаларни қайд этишига тилакдошмиз",- деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.