locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Матвей Сафонов ПСЖдан кетишга тайёр

Goal портали хабарига кўра, 26 ёшли футболчи кўпроқ ўйин вақти олиш учун жамоасини алмаштириши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Матвей Сафонов ПСЖдан кетишга тайёр
photo: gettyimages

Россиянинг "ПСЖ" клуби дарвозабони Матвей Сафонов келажаги борасида бир қарорга келди.

Goal портали хабарига кўра, 26 ёшли Сафонов кўпроқ ўйин вақти олиш учун жамоасини алмаштиришга тайёр.

Манбага кўра, Европанинг бир қатор клублари аллақачон Сафоновни кузатишмоқда. Трансфер шу қишдаёқ амалга ошиши мумкин.

Хабарда, шунингдек, Сафоновнинг ўйин вақтидан норозилиги ҳақидаги сўнгги изоҳлари «ПСЖ»га сигнал бўлгани — футболчи клуб уни эшитишини исташи қайд этилган.

Маълумки, Матвей Сафонов жорий мавсумда «ПСЖ» сафида ҳали майдонга тушмаган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг