Маскерано: “МЛСда чемпион бўлишни мақсад қилганмиз”
Фото: Getty Images
"Интер Майами" жамоаси бош мураббийи Хавьер Маскерано “Нью-Йорк Ред Буллс”га (4:1) ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Рим бир-икки кунда қурилмаган. Бизнинг клуб МЛСда беш йилдан бери ўйнайди. Катта умидлар бор, лекин босим бўлса, мен ҳеч қандай муаммога дуч келмайман. Ҳозирда асосий эътиборни МЛСга қаратмоқдамиз, биринчи ўринни мақсад қилганмиз. Кейин бизни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва Лигалар кубоги кутиб турибди," – дейди Маскерано.
Эслатиб ўтамиз, "Интер Майами" МЛС турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист