«Машъал»да нима гаплар?
Жамоани янги мавсумда россиялик Игор Суров бошқаради.
Фото: Машъал ПФК
Муборакнинг «Машъал» клуби Тошкентда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.
Sports24.uz хабар беришича, “газчилар” “Динамо” ҳимоячиси Мақсудхўжа Аълохўжаев билан уч йиллик битим имзолаган.
Шунингдек, “Андижон”да ўйнаган Илҳом Абдуғаниев ҳам клуб машғулотларига келиб қўшилган. Ўтган мавсумни Қирғизистоннинг “Нефтчи” клубида ўтказган Жаҳонгир Турсунов ҳам “Машъал”да.
Мавсум стартига қадар легионер ўйинчилар ҳам қўшилиши кутилмоқда. Жамоани янги мавсумда россиялик Игор Суров бошқаради.
Розикжон Султонмуродов
Журналист