«Машъал» жамоаси сўнги машғулотини ўтказди
Фото: Машъал ПФК
Муборакнинг "Машъал" жамоаси Суперлиганинг 24-турига тайёргарлик доирасида Новоийдаги Ёшлар спорт мажмуасида "Қизилқум"га қарши сўнги расмий машғулотини ўтказди.
Отабек Нарзуллаев бошчилигидаги футболчилар каяфияти аъло, жамоа мураббийлар штаби томонидан жисмоний ва тактик машқларга алоҳида эътибор қаратилди.
Маълумот учун, “Қизилқум”да 26 очко бор. Мубораклик футболчилар ҳисобида эса 23 очко мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" – "Машъал" учрашуви эртага, 5-октябрь куни соат 19:00 да бошланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист