locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Марсель» Обамеянгни қанчага сотиши мумкинлиги маълум

Обамеянгга «Фенербахче», «Галатасарай», «Трабзонспор» ва «Лос-Анджелес» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Марсель» Обамеянгни қанчага сотиши мумкинлиги маълум
ФОТО: Getty images

«Марсель» бу ёзда УЕФА молиявий регламентига мослашиш учун бир қатор футболчиларни сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда La Provence хабар бермоқда.

Манбага кўра, ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг ҳам жамоани тарк этиши мумкин бўлган ўйинчилар қаторига киради.

Марселнинг «Олимпик» клуби Чемпионлар лигасининг кейинги мавсумида иштирок этишни таъминлай олмади, бу эса клуб учун молиявий масалани янада кескинлаштиради.

Қайд этилишича, Обамеянг билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш кўриб чиқилмаяпти, унинг ўрнига клуб футболчига 1,5 миллион евро нарх белгилади.

Хабар қилинишича, Обамеянгга «Фенербахче», «Галатасарай», «Трабзонспор» ва «Лос-Анджелес» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Ўтган клуб мавсумининг 41 ўйинида 37 ёшли Обамеянг 14 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг