Марко Миличкович «Металлург»га қайтди
Бунга қадар футболчи Черногориянинг "Будучност" жамоасида тўп суриб келаётганди.
Фото: Металлург ПФК
“Металлург” клуби давралар оралиғида жамоа таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
Клуб собиқ футболчиси Марко Миличковични ортга қайтаришга қарор қилди. У илгари жамоада ўйнаган. Бу футболчи 2024 йилда жамоанинг тўпурари бўлган. Ўша йили у рақиблар дарвозасига 7 та гол киритган.
Бунга қадар футболчи Черногориянинг "Будучност" жамоасида тўп суриб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Бекобод клуби ҳозирги Про лигада иштирок этмоқда. Жамоани Илҳом Мўминжонов бошқармоқда.
Фарҳод Файзиев
Эксперт