Марко Бугарин 2027 йилгача “Бунёдкор”да!
Черногориялик ҳимоячи Марко Бугарин қалдирғочлар билан шартномасини 2027 йил декабригача узайтирди.
photo: Bunyodkor FK
Тошкентнинг Бунёдкор жамоаси футболчилар билан амалдаги шартномани узайтиришда давом этмоқда.
"Навбатдаги янгилик: Марко Бугарин 2027 йилгача “Бунёдкор”да!
Черногориялик ҳимоячи Марко Бугарин клубимиз билан шартномасини 2027 йил декабригача узайтирди.
Марко жамоамизнинг ишончли ва барқарор ҳимоячиларидан бири сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлаган.
Янги мақсадлар сари бирга!", - деб ёзилади клуб матбуоти хабарларида.
Иброҳим Жалолов
Редактор