Мареска ўз келажаги ва «Манчестер Сити» билан боғлиқ хабарларга муносабат билдирди
Энцо Мареска, «Челси»да бош мураббийлик қилган собиқ футболчи, ишга қайтиш имкониятлари ва «Манчестер Сити» билан боғлиқ овоза ҳақида фикр билдирди.
— Ҳозир май ойи, миллий чемпионатлар якунланмоқда. Мен эса дам оламан ва ўзимни тайёрлашга ҳаракат қиламан.
— Италияга қайтишни истар эдингизми?
— Мен деярли ҳамма жойда бўлдим. Футболчи сифатида тўрт мамлакатда ўзимни яхши ҳис қилдим, мураббий сифатида эса икки-учта жойда. Энг яхши мослашув Англияда бўлди, кейин нималар бўлишини кўрамиз.
— Агар «Манчестер Сити» сизга қўнғироқ қилса?
— Ҳозирда, қайси клуб қўнғироқ қилмасин, асосийси ўзингизни тайёр ҳис қилиш. Яхшики, бир неча ҳафта қолди, нималар бўлишини кўрамиз, — деди Мареска Tuttomercatoweb билан суҳбатда.
Эслатиб ўтиш жоиз, аввал хабар қилинганидек, «шаҳарликлар» 46 ёшли италиялик мураббийни Хосеп Гвардиолани алмаштириш учун асосий номзодлардан бири деб ҳисоблашади.