locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мареска Холанднинг ўрнини ким босиши мумкинлигини айтди

Италиялик мутахассис норвегиялик ҳужумчига ортиқча юклама туширмаслик учун айрим баҳсларда унга дам бериш зарурлигини таъкидлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” бош мураббийи Энсо Мареска Эрлинг Холандни мавсум давомида барча учрашувларда асосий таркибда майдонга туширмаслигини айтди. Италиялик мутахассис норвегиялик ҳужумчига ортиқча юклама туширмаслик учун айрим баҳсларда унга дам бериш зарурлигини таъкидлади.

Маресканинг сўзларига кўра, Холанднинг ўрнини вазиятга қараб Антуан Семеньо ёки Фил Фоден эгаллаши мумкин. Семеньо марказий ҳужумчи сифатида ўйнай олади, Фоден эса аввал ҳам “сохта тўққизлик” ролида ҳаракат қилган. Мураббий танлов ҳар бир учрашув учун белгиланган режа ва рақибнинг ўйин услубига боғлиқ бўлишини қайд этди.

“Манчестер Сити” 8 сентябрь куни Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг илк турида сафарда “Порту” билан учрашади. Шу сабаб Маресканинг Холандга тушадиган юкламани тўғри тақсимлаши мавсум давомида жамоа учун муҳим омиллардан бири бўлиши кутилмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг