Мареска: Гарначо бугун жуда яхши ўйнади
Челси бош мураббийи янги харид қилинган вингер ҳақида фикр билдирди.
Photo: gettyimages
"Челси" вингери Александро Гарначо Чемпионлар лигаси доирасида "Бенфика"га қарши ўйинда (1:0) майдонга тушди.
Аргентиналик футболчи 61-дақиқагача ўйнади, шундан сўнг у алмаштирилди. "Челси" устози Энсо Мареска бу ҳақида гапирди.
"Гарначо бугун жуда яхши ўйнади – на фақат тўп билан, балки ҳимояда ҳам. У яхши прессинг қилди.
Илoji борича жарима майдонида кўпроқ бўлиш муҳим эди, чунки голлар айнан шу ерда вужудга келади", – деди "Челси" бош мураббийи Энсо Мареска.
Иброҳим Жалолов
Редактор