Мареска “Челси”ни тарк этиши мумкин – манба
Фото: Getty Images
“Челси” бош мураббий Энсо Марескани мавсум охирида истеъфога чиқариши мумкин. Бу ҳақда CaughtOffside хабар берди.
Манбага кўра, клуб директорлар кенгаши мураббий борасида фикрлари иккига бўлинган. Натижалар барқарор эмаслиги сабаб раҳбарият 45 ёшли италиялик мутахассис билан хайрлашиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Челси” АПЛ турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист