«Манчестер Юнайтед» янги бош мураббий билан келишувга эришди
Аввалроқ манкуниянликлар Аморимни истеъфога чиқарганди.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Юнайтед» жамоаси Майкл Керрикни асосий жамоа бош мураббийи лавозимига тайинлаш бўйича принципиал келишувга эришди. Бу ҳақда The Athletic нашрининг инсайдери Дэвид Орнштейн маълум қилди.
Керрик жамоани жорий мавсум охиригача бошқаради. Аввал у «Манчестер Юнайтед»да Оле-Гуннар Сульшернинг ёрдамчи мураббийи бўлиб ишлаган ҳамда норвегиялик мураббийнинг кетиши ортидан жамоани ваколатли бош мураббий сифатида бошқарган.
Сўнгги иш жойи — «Мидлсбро» жамоаси бўлган, у ердан у 2025 йил ёзида кетган.
Насрулло Каримов
Журналист