locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» Шешкони сотишдан бош тортди — TEAMtalk

Футболчига «Барселона» ва «Атлетико» клублари қизиқиш билдирган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Юнайтед» Шешкони сотишдан бош тортди — TEAMtalk
ФОТО: Getty images

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи Бенямин Шешкони сақлаб қолишга қарор қилди.

Инглиз клуби раҳбарияти 23 ёшли словениялик форвардни сотиш бўйича таклифларни кўриб чиқишдан бош тортди, деб хабар бермоқда TEAMtalk.

Футболчига Испаниянинг «Барселона» ва «Атлетико Мадрид» клублари қизиқиш билдирган. Бироқ, манкунианликлар ўйинчи атрофида жамоа қуришни режалаштириб, қатъий позицияни эгаллади.

Таъкидланишича, «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик Шешкога ишонч билдирмоқда ва уни «Олд Траффорд»даги узоқ муддатли лойиҳанинг асосий қисми сифатида кўрмоқда.

Клуб ҳужумчини сотишни бутунлай истисно қилди ва эҳтимолий харидорлар билан музокаралар олиб бормайди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг