«Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигасисиз ҳам рекорд даромад эълон қилди
2026-йилда клуб даромадни £640–£660 млн оралиғида кутмоқда.
Photo: Man. United
«Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигасисиз ҳам рекорд даромад эълон қилди.
Йиллик даромад — £666,5 млн, шундан £164,1 млн охирги чоракка тўғри келади.
Коммерция ҳам рекорд кўрсаткич берди — йил давомида £333,3 млн, тўртинчи чоракда эса £88,2 млн. Ўйинлардан тушган даромад ҳам рекорд — йил давомида £160,3 млн, шундан £37,2 млн охирги чоракда ишлаб топилди.
Рекорд даромадларга қарамай, клуб £18,4 млн зарар қайд этди, бу ўтган йилги £69,3 млн йўқотишдан анча кам.
2026-йилда клуб даромадни £640–£660 млн оралиғида кутмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор