locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Манчестер Юнайтед\" \"Болонья\" ҳимоячиси учун курашга қўшилди

Қайд этилишича, "Манчестер Юнайтед" ҳимоя чизиғини кучайтиришни ёзги трансфер ойнасидаги устувор вазифалардан бири деб ҳисобламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби Италиянинг "Болонья" жамоаси ҳимоячиси Жон Лукумини қўлга киритиш учун курашга қўшилди.

Маълумотларга кўра, "қизил иблислар" колумбиялик марказий ҳимоячининг трансферига жиддий қизиқиш билдирмоқда ва яқин кунларда расмий таклиф билан чиқиши мумкин. Футболчига А Сериянинг бир нечта гранди ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этилишича, "Манчестер Юнайтед" ҳимоя чизиғини кучайтиришни ёзги трансфер ойнасидаги устувор вазифалардан бири деб ҳисобламоқда. Клуб раҳбарияти Лукумининг тажрибаси ва А Сериядаги барқарор ўйинларини юқори баҳоламоқда.

27 ёшли ҳимоячининг "Болонья" билан амалдаги шартномаси давом этаётган бўлса-да, клуб фойдали таклиф тушса уни сотишга тайёр экани айтилмоқда. Трансфер бўйича музокаралар яқин ҳафталарда янада фаоллашиши кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг