\"Манчестер Сити\" Виртц трансферидан воз кечди
Фото: Getty Images
“Манчестер Сити” “Байер” ярим ҳимоячиси Флориан Виртцни сотиб олиш фикридан воз кечди. Бу ҳақда BBC портали хабар берди.
Манбага кўра, “шаҳарликлар” ушбу трансфер клуб тарихи учун энг қиммат бўлиши мумкинлигини ва жуда ҳам ортиқча харажат эканини ҳисобга олган ҳолда, ундан воз кечишган.
Хабарларга қараганда, ушбу трансфер умумий ҳисобда тахминан 300 миллион еврога тушиши мумкин.
Шунингдек, ушбу футболчига “Бавария” ва “Ливерпуль” жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист