Манчестер Сити меҳмонда Монако билан жанговар дуранг қайд этди
Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган Монако ва Манчестер Сити жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик бўлиб ўтди.
Францияга сафар қилган инглиз жамоаси 2:2 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекишди. Меҳмонларнинг голларини Холанд дубли билан муаллифлик қилган бўлса, мезбонлардан Дайер ҳамда Тезе голларни ўз ҳисобига расмийлаштиришди.
«Монако» — «Ман Сити» 2:2
Голлар: Тезе (18), Дайер (90) — Холанд (15, 44).
Монако — Кен, Керер, Дайер, Салису (Иленикена, 82), Вандерсон (Уаттара, 22), Тезе (Кабрал, 82), Кулибали, Диатта, Аклиуш, Фати (Идумбо, 64), Балогун (Бирет, 82).
Манчестер Сити — Доннарумма, Стоунз (Нунес, 72), Диаш, Гвардиол, О'Райлли, Родри (Гонсалес, 61), Силва, Фоден, Рейндэрс, Доку (Савинио, 61), Холанд.
Огоҳлантиришлар: Диатта (63) — Доннарумма (39), Родри (57), Силва (88), Савинио (90+4).