“Манчестер Сити” Ла Лига ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
“Манчестер Сити” “Бетис”нинг марказий ҳимоячиси Натан хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бразилиялик футболчи Англия клубининг трансфер ойнаси ёпилишига қадар бўлган устувор мақсадларидан бирига айланган. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур маълум қилди.
Манбага кўра, “Манчестер Сити” бош мураббийи Энцо Мареска 25 ёшли ҳимоячининг ўйин услубини юқори баҳоламоқда. Клуб Натан трансферига ёзги трансфер ойнаси якунига қадар амалга ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Аввалроқ “Бетис” Натан учун “Фулҳэм” томонидан билдирилган 30 миллион евролик таклифни рад этган. Испания клуби футболчи учун камида 40 миллион евро талаб қилмоқда. Вазирятни “Барселона” ва “Тоттенхэм” ҳам кузатиб бормоқда.
Маълумот учун, Натан янги мавсумда Ла Лига доирасида битта учрашувда майдонга тушган ва статистикаси самарали ҳаракатлар билан қайд этилмаган. “Манчестер Сити” эса ҳимоя чизиғини кучайтириш учун бразилиялик футболчини асосий вариантлардан бири сифатида кўрмоқда.