locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Манчестер Сити\" клуби қанот ҳужумчиси Оскар Бобб қишки трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин

Жорий мавсумда 22 ёшли норвегиялик футболчи барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам гол урмади, бироқ битта голли узатмани амалга оширди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Манчестер Сити" клуби қанот ҳужумчиси Оскар Бобб қишки трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин
photo: gettyimages

"Манчестер Сити" клуби қанот ҳужумчиси Оскар Бобб қишки трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин.

Football Insider хабарига кўра, Боббнинг жорий трансфер ойнасида кетиш эҳтимоли ортган, чунки Антуан Семено келганидан кейин унинг асосий таркибга кириши янада қийинлашган. Сўнгги бир ярим йил давомида Бобб спорт формаси ва ўйин амалиётида муаммоларга дуч келмоқда. Футболчига "Тоттенхэм", "Кристал Пэлас" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсумда 22 ёшли норвегиялик футболчи барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам гол урмади, бироқ битта голли узатмани амалга оширди.

Боббнинг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари футболчининг нархини 25 миллион евро деб баҳоламоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг