\"Манчестер Сити\" Гвардиоланинг кабинетидаги буюмларни аукционга қўйди
Савдога қўйилган лотлар орасида Гвардиоланинг офис креслоси, машғулотларда фойдаланган ҳуштаги ва бошқа шахсий буюмлар бор.
Фото: Getty Images
"Манчестер Сити" клуби собиқ бош мураббий Пеп Гвардиоланинг иш кабинетида бўлган шахсий буюмларни аукционга чиқарди.
Савдога қўйилган лотлар орасида Гвардиоланинг офис креслоси, машғулотларда фойдаланган ҳуштаги, мураббий курткалари, қўлда ёзилган тактик қайдлари, қаҳва финжаллари, стол чироғи ва бошқа шахсий буюмлар мавжуд.
Шунингдек, Эрлинг Холанднинг АПЛдаги 100-голини нишонлаш учун тайёрланган ва футболчининг имзоси туширилган махсус тўп ҳам аукционга қўйилди. Аукциондан тушадиган маблағнинг бир қисми клубнинг хайрия жамғармасига йўналтирилади.
Насрулло Каримов
Журналист