locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Манчестер Сити Германия лигасидан ярим ҳимоячини сотиб олиш хоҳишида

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Манчестер Сити Германия лигасидан ярим ҳимоячини сотиб олиш хоҳишида
Расм: si.com Хуго Ларссон

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби 20 ёшли ярим ҳимоячи Хуго Ларссонни ўз сафига қўшиш учун курашга киришди. Sky Sport Germany манбасининг хабар беришича, Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби швед футболчисини 60 миллион евродан ортиқ маблағга сотмоқчи. Ларссон «Арсенал», «Ливерпуль» ва «Тоттенҳем» каби клубларнинг ҳам эътиборини тортган бўлиб, у ушбу жамоаларга ўтиш имкониятига эга.

Ларссон 2024-25 йилги мавсумда 37 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг «Айнтрахт» клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврoни ташкил этади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг