locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» футбол клуби делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Манчестер Сити» футбол клуби делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Фото: Olympic.uz

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Англиянинг “Манчестер Сити” футбол клуби, “Кинкладзе Глобал” ҳамда “SMH Sports” компаниялари делегацияси билан учрашув ташкил этилди. Унда Спорт вазирлиги, МОҚ ва Ўзбекистон футбол ассосацияси раҳбарияти иштирок этди.

Томонлар Ўзбекистонда профессионал футболни янада ривожлантириш, иқтидорли ёш футболчиларни селекция қилиш ва мураббийлар малакасини ошириш йўналишидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди. Учрашувда “City Football Group” билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, маҳаллий профессионал клублар билан шериклик алоқаларини ўрнатиш, ёш футболчилар учун “Манчестер Сити” методикаси асосида махсус тайёргарлик дастурларини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Ўз навбатида, Англия клубининг ҳамкорлик дастури бўйича директори Жонатан Смит ўзбек футболи дунё эътиборига тушганини алоҳида таъкидлаб, меҳмонларда мамлакатимиздаги иқтидорли ёшларни кўздан кечиришга катта қизиқиш уйғонганини қўшимча қилди.

Ташриф доирасида меҳмонлар “Олимпия шаҳарчаси” инфратузилмаси, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” клублари машғулот жараёнларини кўздан кечириш баробарида ҳудудлардаги қатор клубларнинг фаолияти билан ҳам танишишлари кўзда тутилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг