«Манчестер Сити» «Барселона» юлдузини сотиб олишга тайёр
Расм: rbc.ru Педри
«El Nacional» нашрининг хабар беришича, Англиянинг «Манчестер Сити» клуби «Барселона»нинг ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Инглиз клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола 23 ёшли футболчи ҳақида бир неча бор фикр билдириб, уни Инестага қиёслаган. «Манчестер Сити» ўйинчи учун 100 миллион евро таклиф қилиши мумкин, бироқ якуний сумма 200 миллионгача кўтарилиши эҳтимоли бор.
Ўз навбатида, испан клуби жамоасининг етакчисидан ажралиб қолишни истамаяпти ва унинг нархини бир миллиард доллар деб эълон қилган. Аммо агар сумма 200 миллион еврога етса, «Барселона» эҳтимолий сотувни кўриб чиқиши мумкин.
Жорий мавсумда Педри «Барселона» сафида 43 та ўйинда иштирок этиб, бешта гол урди ва еттита голли узатмани амалга оширди.
Бакрадзе Иман
Редактор