locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Манчестер Сити” 100 млн евро қийматдаги янги трансферга яқин

Ҳозирча трансфер расман якунланмаган, бироқ томонлар ўртасидаги музокаралар сўнгги босқичга яқинлашгани айтилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” “Лилль” ярим ҳимоячиси Айюб Буаддини ўз сафида кўришга яқин турибди. Англия клуби 18 ёшли марокашлик футболчини ёзги трансфер ойнасининг асосий мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда.

Манбага кўра, “Манчестер Сити” Буадди билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Ҳозирда икки клуб ўртасидаги музокаралар илғор босқичда бўлиб, трансфер қиймати қарийб 100 миллион еврога етиши мумкин.

“Манчестер Сити” бош мураббийи Энсо Мареска ёш ярим ҳимоячини жамоасида кўришни жуда истамоқда. Шу билан бирга, Буадди трансфери Родри Эрнандеснинг келажагига боғлиқ эмаслиги таъкидланмоқда.

Буадди ўтган мавсум “Лилль” сафида барча мусобақаларда 42 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди. Ҳозирча трансфер расман якунланмаган, бироқ томонлар ўртасидаги музокаралар сўнгги босқичга яқинлашгани айтилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг