locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Манчестер дербисидан сўнг Юнайтед мухлиси Сити ўйинчисини уриб юборди

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Манчестер дербисидан сўнг Юнайтед мухлиси Сити ўйинчисини уриб юборди
Расм: gettyimages.com Жек Грилиш

«Манчестер Юнайтед» мухлиси «Манчестер Сити» футболчиси Жек Грилишнинг юзига уриб юборди. АПЛнинг 31-тур доирасидаги учрашув 6 апрелдан 7 апрелга ўтар кечаси «Олд Траффорд» стадионида бўлиб ўтди ва 0:0 ҳисобида якунланди. The Daily Mail нашрининг хабар беришича, ўйиндан сўнг Грилиш майдонни тарк этаётган пайтда, уни «Юнайтед» мухлисларидан бири чақирган. Жек унга яқинлашгани билан, футболчи дарҳол юзига уришди.

Бундан олдин, ўйин вақтида «Юнайтед» мухлислари «Сити» яримҳимоячиси Фил Фоден ва унинг онасига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатишган. Улар «фоҳиша» маъносини билдирувчи сўздан фойдаланишган.

«20 ёшли Алфи Холтга ҳужум қилиш моддаси бўйича айблов қўйилди. У Манчестер Қироллик суди олдида жавоб беради», — деди Манчестер полицияси вакили.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг