«Ман Сити»нинг 6 нафар футболчиси «Вест Хэм»га қарши ўйнамаслиги мумкин
Футболчилар турли сабабларга кўра, баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.
ФОТО: Getty images
"Манчестер Сити" клуби таркиб борасида жиддий муаммога дуч келди.
Хабарларга кўра, шаҳарликларнинг нақ 6 нафар футболчиси ҳар хил сабабларга кўра, "Вест Хэм" билан баҳсни ўтказиб юборади.
Йўқотишлар ҳақида гапирсак: ҳимоячи Жон Стоунз, ярим ҳимоячилар Матео Ковачич, Райян Аит-Нури ҳамда Родри, ҳужумчилар, Жереми Доку, Омар Мармушлардан иборат.
Аввалроқ "Ман Сити" ўз майдонида "Брентфорд"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Англия лига кубогининг ярим финалига йўл олганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист