«Ман Сити» 2018 йилдан бери илк бор ЙЧЛ доирасида ўз майдонида мағлубиятга учради
«Шаҳарликлар» 5-турда «Байер»га имкониятни бой бериб қўйди.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Сити» 2018 йилдан бери илк бор Чемпионлар лигасида ўз майдонида мағлубиятга учради. 5-тур баҳсида «шаҳарликлар» Леверкузеннинг «Байер» клубига 0:2 ҳисобида ютқазди. Бу ҳақда Opta хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Сити» сўнгги тўртта уй учрашувида икки бор мағлуб бўлган — бундан аввалги 37 та уй ўйинида ҳам шунча (икки) мағлубият қайд этилганди.
Учрашув 23 ноябрь куни бўлиб ўтди. «Байер» сафида голларга Александр Грималдо ва Патрик Шик устунликни мустаҳкамлади.
Амалдаги Чемпионлар лигаси мавсумининг финал баҳси 2026 йил 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена»да ўтказилади.
Насрулло Каримов
Журналист