Маматказин фаолиятини Пролигада давом эттиради
Илдар 2025 йилни Қирғизистонда “Алай” жамоасида ўтказган.
Фото: Алай ФК
Тажрибали марказий ҳимоячи Илдар Маматказин фаолиятини Самарқандда давом эттиради.
Sports24.uz нашри хабар беришича, футболчи “Каттақўрғон” жамоаси билан келишувга эришган. Бу клубда ҳозирда Ёрқин Назаров бош мураббий сифатида ишламоқда.
Маматказин 2025 йилни Қирғизистонда “Алай” жамоасида ўтказган. Мавсум якунида клубни тарк этганди.
“Каттақўрғон” эса янги мавсумни Про лигада ўтказади ва таркибни кучайтиришда давом этмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист