Маматханов, Маматказин, Қобулов «Алай»ни тарк этди
Футболчиларнинг шартномалари якунига етди.
Фото: Алай ФК
Қирғизистон чемпионатида мавсум якунига етди.
2025 йилни "Алай" жамоасида ўтказган ўзбекистонлик футболчилар - Мирзоҳид Маматханов, Жамшид Қобулов ва Илдар Маматказин эркин агентга айланди.
Sports24.uz хабар беришича, футболчилар жамоа билан хайрлашган. Уларнинг шартномалари якунланган ва томонлар келишувни узайтирмасликка қарор қилган.
Бу футболчилар тез орада янги жамоага ўтишлари мумкин бўлади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист