Малайзия бош вазири: \"Умид қиламанки, \"МЮ\" Чемпионшипга тушиб кетмайди\"
"МЮ" ўртоқлик ўйинида ҳам ютқазиб қўйди
Фото: Getty Images
Малайзия бош вазири “Манчестер Юнайтед”нинг АПЛдан тушиб кетиши эҳтимоли ҳақида гапирди.
Бош вазир Анвар Иброҳим Жануби-Шарқий Осиё юлдузлари терма жамоасига қарши баҳсни стадиондан кузатди. У — манкунианлар мухлиси ва ўйиндан сўнг инглиз клуби ҳақида пост эълон қилди.
“О йўқ. ”Манчестер Юнайтед" яна соврин ютолмади. Бу келгуси мавсум олдидан умидсизлик уйғотади. Умид қиламанки, жамоа Чемпионшипга тушиб кетмайди.
Жануби-Шарқий Осиё юлдузлари терма жамоасини эса табриклайман. Сизлар ажойибсизлар", – деб ёзди Иброҳим ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.