locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Максим Шацких: «Йигитларга ўйин учун раҳмат айтдим»

«Аркадаг» билан ўйиндан кейин «бурғутлар» бош мураббийи ҳамда футболчиси фикр билдиришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Максим Шацких: «Йигитларга ўйин учун раҳмат айтдим»
Photo: Andijon FK

“Аркадаг” - “Андижон” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Максим Шацких ҳамда ўйиннинг энг яхши футболчиси Дониёр Абдуманнопов иштирок этишди.

Максим Шацких: “Ҳаммага хайрли кеч. Аввало, биз билан келиб қўллаб-қувватлаганликлари учун мухлисларимизга раҳмат айтаман. Менимча, бу ўйинни бутун Андижон ва Ўзбекистон халқи ҳам кузатди. Ўйинга келсак, учрашувдан сўнг йигитларга ўйин учун раҳмат айтдим. Берилган кўрсатмаларимни бажаришди, вазиятлар ярата олишди, яхши ҳаракат қилишди. Жамоанинг ўйини кўринди. Асосийси, хоҳиш ва ирода намоён этишди. Яна бир нарсани айтиб ўтмоқчиман, биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак. Бугун ўз ҳисобига дастлабки очко ёзиб қўйдик ва бунга муносиб эдик”

Дониёр Абдуманнопов: “Ўйин биз ўйлагандек кечди. Кўрсатмаларни бажардик. Жамоамиз аъзоларига ва келган барча мухлисларга раҳмат айтаман”

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг