locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Максим Шацких: «Андижон»нинг фидоий мухлислари бу ғалабани кутган эдилар»

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Максим Шацких: «Андижон»нинг фидоий мухлислари бу ғалабани кутган эдилар»
PHOTO: Telegram

“Андижон” – “Сурхон” (2:1) ўртасидаги ўйиндан кейин ташкил қилинган матбуот анжумани иккинчи қисмида “бурғутлар” бош мураббийи Максим Шацких саволларга жавоб қайтарди.

- Биринчи навбатда бутун Андижон халқини бугунги ғалаба билан табриклайман. Айниқса, жамоанинг фидоий мухлислари бу ғалабани кутган эдилар. Йигитлар кичик матонат кўрсатишди. Чунки ғалабадан узоқлашиб қолган эдик. Қийин вазиятга тушиб қолганимиздан кейин тикланиш мураккаб эди. Шундай бўлса-да, йигитлар буни уддалашди. Худога шукр, барчаси биз учун самарали якунланди. Айтишим мумкинки, футболчилар сифатли ўйин кўрсата олди. Футбол хатоларсиз бўлмайди. Бироқ ўйинчиларимиз керакли вазифани бажаришди. Улар азарт билан ўйнашди. Айниқса, Суперкубокдан олдин бу ғалаба бизга жуда муҳим эди. Ўйлайманки, бугунги ғалабадан сўнг Суперкубок учрашувига яхши кайфиятда борамиз.

- Максим Александрович, сизни “Андижон”даги дебют ғалабангиз билан табриклайман. Учрашувнинг дастлабки 20-25 дақиқасида “Сурхон” яхши кўринди. Шундан сўнг “Андижон”нинг ўйини кучайди. Бу олдиндан кўзланган режамиди?

- Тўғри айтасиз. Қийин ўйинда бир қатор хавотирли ҳолатлар билан майдонга чиқдик. Шунингдек, майдонга чиққан футболчилар ҳам робот эмас. Ёқимсиз серия тўхтатилди. Бизнинг етарлича жароҳат олган ўйинчилар бор эди. Шу сабабли баъзи чизиқларимизда доимий ўйнайдиган футболчилар ўйнамасдан бошқа йигитлар тўп суришди. Натижада ўзгаришлар қилишга мажбур бўлдик. Жамоанинг аввалги учрашувларини кўриб, таҳлил қилиб чиқиб, қанотлардан бўладиган ҳужумларни ва бошқа ҳолатларни ўрганиб, шунга асосан тактика тайёрладик. Кўплаб ўйинчиларимизда жароҳат борлиги сабабли учрашувнинг дастлабки дақиқалари асабий ўтди. Кейинчалик ўйинимиз очилгач, барчаси ўз ўрнига тушди. Танаффус пайтида футболчилар билан эркакча гаплашиб олдик. Орқага йўл йўқлигини, майдонга тушамиз ва ғалаба қозонишимиз шартлигини улар билан гаплашиб олдик. Акс ҳолда мухлислар бизни кечирмаслигини йигитлар ҳам тушуниб туришганди. Худога шукр, кўзлаган мақсадимизга эришдик.

- Нима деб ўйлайсиз, мураббий сифатида, сиз Хомяков меросидан фойдаланасизми ёки бутунлай бошқа жамоа бўлади ми?

- Биз энди атига иккита ўйин ўтказдик. “Шўртан”да 4-1-4-1 схемасида ўйнадик. Бугун эса 4-4-2 схемасида майдонга тушдик. Очиғини айтсам, “Андижон”нинг ўйинини бунгача тахминан билардим. Шундай экан, уларни фақат қандай схемада ўйнаганини кўрганман. Бир қатор тактикаларда ўйнашига гувоҳ бўлганман. Биз эса энди учта машғулотни ўтказдик ва бундай қисқа вақт ичида нимани ўзгартириш мумкин? Тўғри, таркибни қисман бўлса ҳам ўзгартирдик. Янгиликлар киритишга ҳаракат қиляпмиз. Аввалги мураббийларнинг таркибида ҳозирги айрим ўйинчилар тўлиқ ўйнамаган бўлиши мумкин. Энди Суперкубок ўйини учун тайёргарлик кўрамиз. Навбатдаги совринни ютуш йўлида ҳаракат қиламиз. Оғир бўлишини тушуниб турибмиз. Ракиб “Насаф”! “Насаф”га сюрприз тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Кейин чемпионатимизда пауза бўлади. Ушбу танаффусни кутяпмиз. Бизда кичик йиғин ташкил этилади. Бундай танаффус чоғида футболчилар топшириқларни бажариб, мураббийлар ўзларидан нима хоҳлаётганликларини билишлари керак. Мен иш бошлаган дастлабки кунимдан бошлаб улар аввал ўзларини ҳурмат қилган ҳолда майдонда ҳаракат қилишлари кераклигини таъкидлаб келмоқдаман. Майдонда мени ҳаракатларим қандай бўляпти деб виждонан ўйнашларини тушунтириб келяпман. Акс ҳолда ишқибозлар бизни кечирмайди. Биласизми, “Андижон”да ҳаммамиз бир оила бўлишимиз керак. Шундагина бирор яхши натижага эришишимиз мумкин бўлади. Сафиимизда индивидуал кучли ўйинчилар ҳозирча йўқ. Тўғри, етакчилар бор. Масалан, Абдуманнопов, Абдуманнов... Соҳибжонов жароҳат олган. Ютуғимиз бирлашишимизда, буни бошидан айтиб келяпман. Бир-бирига ёрдам бериш, қўллаб-қувватлаш, майдонга чиққанди жон-жаҳди билан курашиш шарт. Бизда бошқа йўл йўқ. Машғулотларда яхши ишлаш ва майдонда қаттиқ ишлаб мақсадга эришиш асосий вазифамиз бўлиши керак. Шунда нимагадир эришиш лозим. Олдимизда муҳим паллалар турибди. Осиё Чемпионлар лигасини кўпчилик кутяпти. Бўлажак муҳим паллага босқичма-босқич тайёргарлик кўриб борамиз.

- Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни қай даражада кучайтира олди?

- Захирадан тушганлардан қониқдим. Таркибда ёш ўйинчилар ҳам бор эди. Уларини бир-икки марта кўрдим. Эртага ўринбосарлар ўртасидаги ўйинни ҳам бориб кўраман. Ёшлар жамоамизнинг ўйинларини ҳам доимий кузатиб бораман. Барча йигитлар қаттиқ меҳнат қилишди, ҳаракатда бўлдилар ва натижа ҳам шунга яраша бўлди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг