locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Майдонида эмас, ҳаётдаги юлдузлар: Футболчиларнинг машҳурликда ўзларидан қолишмайдиган рафиқалари

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Майдонида эмас, ҳаётдаги юлдузлар: Футболчиларнинг машҳурликда ўзларидан қолишмайдиган рафиқалари
ФОТО: Getty Images

Футбол — бу нафақат майдон ичида, балки ташқарисида ҳам катта шов-шувлар ва машҳурликлар билан бойитилган оламдир.

Баъзи футболчиларнинг рафиқалари эса нафақат гўзаллиги, балки фаолияти ва машҳурлиги билан ҳам турмуш ўртоқларидек эътибор марказида бўлади. Келинг, бугун шу ҳақда сўз юритамиз.

Виктория Бекхэм — Девид Бекхэмнинг рафиқаси

Виктория “Spice Girls” гуруҳининг собиқ аъзоси, таниқли дизайнер ва тадбиркор ҳисобланади. У Девид Бекхэмга турмушга чиқмасидан олдин ҳам мусиқа саҳнасида суперьулдуз эди. Кейинчалик эса ўзининг мода бренди билан бутун дунёга танилди.

Жоржина Родригес — Криштиану Роналдунинг машуқаcи

Жоржина модель, ижтимоий тармоқ фаоли ва Netflix юлдузи ҳисобланади. У ўзининг Netflix'даги “I Am Georgina” номли реалити шоуси орқали бутун дунёга машҳур бўлган. Жоржина ижтимоий тармоқларда ҳам миллионлаб обуначиларга эга.

Шакира — Жерар Пикенинг собиқ турмуш ўртоғи

Шакира дунёга машҳур қўшиқчи ва “Grammy” мукофоти соҳиби саналади. У Пике билан муносабатларидан олдин ҳам мусиқа оламининг юлдузи эди. Шакира футбол орқали эмас, санъат орқали дунёга машҳур бўлган.

Антонелла Рокуццо — Лионель Мессининг рафиқаси

Антонелла модель, тадбиркор ва уч фарзанднинг онаси ҳисобланади. У ижтимоий тармоқларда жуда фаол ва Мессининг содиқ инсони сифатида танилган. Антонелла йиллар давомида ўзининг садоқати, соддалиги ва оилавий қадриятларга бўлган муносабати сабаб омма эътиборини қозонган.

Пилар Рубио — Серхио Рамоснинг рафиқаси

Пилар телебошловчи, журналист, актёр ва моделлик билан шуғулланади. У Испанияда ўз карьераси билан аввалдан машҳур бўлган. Пилар Рубио телеканалларда кўплаб шоулар олиб борган, фильмларда рол ўйнаган ва фаол жамият арбоби сифатида танилган.

Хулоса қилиб айтганда, бу аёллар футболчиларнинг рафиқалари сифатида эмас, балки ўзларининг интилишлари, истеъдодлари ва ютуқлари билан танилган. Улардан ҳар бири ҳаётда ўз ўрнига эга ва футболчилар ҳаётида муҳим роль ўйнайди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг