Майамида Месси Cup ёшлар турнири бўлиб ўтади
Мусобақа 2025 йил 9–14 декабрь кунлари бўлиб ўтади.
photo: gettyimages
8 карра “Олтин тўп” соҳиби Лионель Месси ташаббуси билан 2025 йил 9–14 декабрь кунлари АҚШнинг Майами шаҳрида “Месси Cup” номли халқаро ёшлар футбол турнири ташкил этилади.
Мусобақада 16 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этади. Турнирда қуйидаги жамоалар қатнашади: Интер Майами (АҚШ), Барселона (Испания), Манчестер Сити (Англия), Ривер Плейт (Аргентина), Интер (Италия), Ньюэллс Олд Бойз (Аргентина), Атлетико Мадрид (Испания) ва Челси (Англия).
Энг сўнгги хабар ва янгиликларни sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.
Иброҳим Жалолов
Редактор