locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мадуэке «Арсенал»ни тарк этиши мумкин

Мадуэкенинг трансфер қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мадуэке «Арсенал»ни тарк этиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Арсенал» вингери Нони Мадуэкенинг Лондон клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

24 ёшли футболчи жорий мавсумда доимий равишда асосий таркибда майдонга тушаётгани йўқ. У август ойи ўрталаридан буён, яъни «канонирлар» Англия Суперкубоги доирасида «Манчестер Сити»ни мағлуб этган учрашувдан кейин асосий таркибда ўйнамади. Мадуэке Премьер-лигада эса жами 30 дақиқадан кам вақт ҳаракат қилди.

Football Insider маълумотига кўра, бир қатор инглиз клублари футболчининг вазиятини кузатиб бормоқда ва қишки трансферлар ойнасида уни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Агар Микель Артета жамоасида Мадуэкенинг роли ўзгармаса, «Арсенал» январь ойида футболчини қўйиб юбориши мумкин.

Transfermarkt портали Нони Мадуэкенинг трансфер қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг