Люпчо Дориев Македония миллий терма жамоасига чақирув олди
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Сўғдиёна ПФК
“Сўғдиёна” футбол клуби ҳужумчиси Люпчо Дориев Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди.
Терма жамоа 2026-йилги Жаҳон чемпионати Европа саралаш босқичи доирасида 26-март куни Данияга қарши (Копенгаген) ҳамда 31-март куни Ирландияга қарши (Дублин) учрашувларда майдонга тушади.
Жамоамиз сафида ўзининг ёрқин ўйинлари билан ажралиб турган ҳужумчимизга Македония миллий терма жамоаси сафидаги бахсларда омад тилаймиз!
Розикжон Султонмуродов
Журналист