Лунин ёзда учта жамоанинг таклифини рад этди
Футболчининг "қаймоқранглилар" билан шартномаси 2030 йилга қадар имзоланган.
ФОТО: Getty images
“Реал” дарвозабони Андрей Лунин ёзда "Галатасарой", "Фенербахче" ва " Овьедо" таклифларини рад этди. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.
26 ёшли украиналик кипер барча таклифни рад этиб, “Реал”да қолишга қарор қилган. У Тибо Куртуа билан рақобатлашмоқчи. Гарчи бельгиялик кипер асосий таркибда мунтазам равишда майдонга тушишига қарамай, Лунинг ўз вақтини кутишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Луниннинг "қаймоқранглилар" билан шартномаси 2030 йилга қадар имзоланган.