Лунин АПЛга йўл олиши мумкин. Унга даъвогар жамоа номи маълум
Фото: Getty Images
Украиналик дарвозабон Андрей Лунин ёзда "Реал"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Defensa Central хабар бермоқда.
Қайд этилишича, унга асосий даъвогар Англиянинг "Астон Вилла" клуби бўлиб, у билан шартнома имзолаш вариантини фаол кўриб чиқмоқда.
"Астон Вилла" ёзда аргентиналик посбон Эмилиано Мартинес билан хайрлашиши мумкин. Унга Саудия клублари қизиқиш билдирмоқда. Агар Мартинес жамоадан кетса, Лунин унинг ўрнига асосий номзодлардан бири ҳисобланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист