locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Луис Суарес Уругвай миллий терма жамоасига қайтишга тайёр

Футболчи терма жамоа либосида 69 та гол урган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Луис Суарес Уругвай миллий терма жамоасига қайтишга тайёр
ФОТО: Getty images

39 ёшли “Интер Майами” ҳужумчиси Луис Суарес 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Уругвай терма жамоаси сафига қайтишга тайёр.

Футболчи сентябр 2024 йилда халқаро карьерасини якунлаган эди, аммо миллий жамоа унга муҳтож бўлса, ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.

“Мен миллий жамоага ёрдам беришдан ҳеч қачон бош тортмасдим, айниқса Жаҳон чемпионати арафасида. У вақтда мен янги авлодга ўрин бўшатаётган эдим. Бир нарсани айтдим, у гапни айтишим шарт эмас эди. Ҳозир эса кечирим сўраганман", - дейди Суарес.

Гуруҳ босқичида кимлар билан ўйнайди?

Уругвай гуруҳ босқичида қуйидаги жамоаларга қарши ўйнайди:

  • Испания
  • Кабо-Верде
  • Саудия Арабистони

Муҳим рекордлар ва совринлар

  • Уругвай терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурар: 69 та гол
  • 2011 йил: Америка кубоги ғолиби
  • 2010 йил: Жаҳон чемпионатида 4-ўрин
Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг