locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Луис Энрике Франция чемпионатида йилнинг энг яхши мураббийи мукофотидан маҳрум бўлди

«Ланс» устози энг яхши мураббий деб топилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Луис Энрике Франция чемпионатида йилнинг энг яхши мураббийи мукофотидан маҳрум бўлди
ФОТО: Getty images

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике 2025/26 мавсуми учун Франция чемпионатида йилнинг энг яхши мураббийи унвонини қўлга кирита олмади.

Миллий профессионал футболчилар уюшмаси (UNFP) овоз бериш натижаларига кўра, бу мукофотни «Ланс» бош мураббийи Пьер Саж қўлга киритди.

Овоз бериш вақтида Саж Луис Энрике («ПСЖ»), Паулу Фонсеку («Лион»), Бруно Женезио («Лилль») ва Оливье Панталони («Лорьян») дан устун келди. Саж раҳбарлигида «Ланс» 32 ўйинда 67 очко тўплаб, Лига 1да иккинчи ўринни эгалламоқда.

Шу билан бирга, жадвалда «ПСЖ» биринчи ўринда турибди, Луис Энрике жамоаси 32 ўйинда 73 очко тўплаган.

Мавсумнинг 29-туридан кўчирилган «Ланс» – «ПСЖ» учрашуви эса 13 майда ўтказилади. Бу ўйин Саж ва Энрике ўртасидаги назорат ва стратегик баҳсларни янада қизиқарли қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг