Луис де ла Фуэнте: \"Месси гўё яна 19 ёки 23 ёшда\"
Испания терма жамоаси бош мураббийи Лионель Мессининг 2026-йилги Жаҳон чемпионатидаги ўйинларига юқори баҳо берди.
Фото: Getty Images
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Лионель Мессининг 2026-йилги Жаҳон чемпионатидаги ўйинларига юқори баҳо берди.
"Месси гўё яна 19 ёки 23 ёшда. У ақл бовар қилмайдиган даражада ўйнамоқда. Гап фақат тажрибада эмас, унинг ғалабага бўлган чанқоғлиги ва ҳар бир учрашувда ўзини максимал даражада намоён этиш истагида. У барча футболчилар учун ўрнак."
39 ёшли Лионель Месси ЖЧ-2026 давомида ҳам юқори савиядаги ўйини билан эътиборни тортмоқда ва Аргентина терма жамоасининг асосий етакчиларидан бири бўлиб қолмоқда. Унинг турнирдаги ўйинлари нафақат мухлислар, балки рақиб мураббийлари томонидан ҳам эътироф этилмоқда.