Луис де ла Фуенте Испаниянинг ЖЧдаги ҳар бир ўйинига баҳo берди
Мутахассиснинг фикрича, дастлабки тур нисбатан осон кечган.
ФОТО: Getty Images
Жаҳон чемпиони Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуенте 2026-йилги Жаҳон чемпионатидаги ҳар бир учрашувни қисқача тавсифлаб берди.
Испания – Австрия: “Бу биз учун осон старт бўлди.”
Испания – Португалия: “Роналдуга қарши ўйнаш доимо ўзгача тажриба.”
Испания – Бельгия: “Бу ўйин жамоамизнинг ҳақиқий кучини кўрсатди.”
Испания – Франция: “Турнирдаги энг мукаммал учрашувимиз.”
Испания – Аргентина: “Мессиға қарши ўйнаш футбол тарихининг бир қисмига айланиш билан тенг.”
Де ла Фуенте, шунингдек, жамоасининг турнир давомида ҳар бир босқичда ўсиб боргани ва якунда муносиб равишда Жаҳон чемпиони бўлганини таъкидлади. (goal.com)
Насрулло Каримов
Журналист