locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лучано Спаллетти онасидан айрилди

Марҳуманинг вафоти тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Италиялик таниқли футбол мураббийи Лучано Спаллеттиниг онаси вафот этди. Ушбу оғир йўқотиш муносабати билан мураббийнинг яқинлари, ҳамкасблари ва футбол жамоатчилиги унга ҳамдардлик билдирмоқда.

Спаллетти фаолияти давомида оиласи, айниқса онасининг ҳаётидаги ўрни ҳақида бир неча бор гапирган. Мураббий онаси уни болалигидан қўллаб-қувватлагани ва футболга бўлган меҳрини шакллантиришда катта роль ўйнаганини таъкидлаб келган.

2023 йилда Италия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангандан сўнг Спаллетти онаси билан боғлиқ таъсирли хотирасини ҳам ошкор қилганди. Унинг айтишича, болалигида онаси томонидан тикилган катта Италия байроғи у учун алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, йиллар давомида оилавий ёдгорлик сифатида сақланган.

Мазкур байроқ Спаллеттининг нафақат ўз оиласига, балки Италия терма жамоасига бўлган муносабатини ҳам ифодаловчи рамзга айланган. Мураббий онасининг меҳнати ва қўллаб-қувватловини доимо юксак қадрлаганини билдириб келган.

Марҳуманинг вафоти тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган. Дафн маросими оила аъзолари ва яқинлари иштирокида ўтказилиши кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг