Лучано Спаллетти: Конте ҳақ
"Ювентус" бош мураббийи Лучано Спаллетти Антонио Конте клублар инфратузилмаси ҳақидаги фикрларига қўшилди.
photo: gettyimages
"Ювентус" бош мураббийи Лучано Спаллетти Антонио Конте клублар инфратузилмаси ҳақидаги фикрларига қўшилди.
"Наполи" бош мураббийи Конте аввалроқ "Ювентус", "Интер" ва "Милан" бошқа клубларга нисбатан яхшироқ инфратузилма, кўпроқ таъсир ва юқори маошга эга деб айтган эди.
Спаллетти 2021 йилдан 2023 йилгача "Наполи"да ишлаган.
"Конте ҳақ. Молиявий жиҳатдан барқарор жамоа катта натижаларга лойиқ. Бироқ бу тўхтаб қолиш керак дегани эмас", деди Спаллетти.
Иброҳим Жалолов
Редактор