Лос-Анжелес-2028нинг бокс баҳсларида катта ўзгариш рўй берди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Olympic.com
Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларининг дастурларига бир қатор ўзгартишлар кирилмоқда. Жумладан, ташкилот қўмитаси бокс баҳсларининг вазн тоифаларини тасдиқлади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, XXXIV ёзги Олимпия ўйинларида боксчилар қуйидаги вазн тоифаларида медаллар учун кураш олиб боради.
Эркаклар: -55 кг, -60 кг, -65 кг, -70 кг, -80 кг, -90 кг, +90 кг;
Аёллар: -51 кг, -54 кг, -57 кг, -60 кг, -65 кг, -70 кг, +80 кг.